Reklama
Скоро в кино

06:10
Манчестер Юнайтед 3–0 Олимпиакос видео обзор матча Tas-ix da

Манчестер Юнайтед 3–0 Олимпиакос видео обзор матча Tas-ix da

Манчестер Юнайтед 3–0 Олимпиакос видео обзор матча Tas-ix da
Проголосуй: Мне не нравится Мне нравится
Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи жавоб баҳси доирасидаги «Манчестер Юнайтед» - «Олимпиакос» баҳси ўз ниҳоясига етди.

Учрашув «қизил иблислар»нинг фантастик камбэклари билан якунланди. Биринчи учрашувда англияликлар 2:0 ҳисобида мағлубиятига учрашган эди, бироқ Давид Мойес ўз жамоасини ғалаба сари бошлай олди, айнан шотландиялик мутахассис бу учрашувга тўғри таркиб танлай билди.

Учрашув биринчи дақиқалариданоқ «қизил иблислар» ҳужумга ташланишди. «Олимпиакос» бўлса тўп тушди дегунча шошилмасдан ҳужумлар ташкил қилар, шу йўл билан ўйин темпини туширишга интилар эди.

Учрашув 25 дақиқасига келиб Райан Гиггз жарима майдони сари ажойиб узатма берди, кўкраги билан тўпни тўхтатиб олишга интилган Робин ван Персига нисбатан қўполлик ишлатишди ва ҳакам 11 метрли нуқтани кўрсатди. Пенальтини Робиннинг ўзи амалга оширди ва унинг зарбаси аниқ чиқди, 1:0.

Бўлим ўрталарига келиб Давид Де Хеа «Юнайтед»ни муқаррар голдан қутқариб қолди, ҳудди ўтган мавсум «Реал» билан ўйиндаги сейв каби испаниялик посбон икки бора оёқлари билан тўпни қайтарди.

Голдан рухланган жамоа тинмай олдинга ташланишда давом этди, Руни майдон марказида «Юнайтед»нинг «мотори» вазифасини ўтар эди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган 1 дақиқа вақт майдон эгаларига яна бир гол уриш ва икки ўйин натижасига кўра ҳисобни тенглаштиришлари учун етарли бўлди. Яна ўша чарчоқ билмас 41 ёшли Райан Гиггз тўпни қанотдаги Рунига ажойиб тарзда етказиб берди, англиялик футболчи бўлса ўз навбатида тўпни жарима майдонига узатди, у ерда бўлса ван Перси барчадан ўзиб кетиб, аниқ зарба йўллади, 2:0.

Иккинчи бўлимда барча янада қизиқ ўйинни кутар эди. Мехмон «Олимпиакос» клуби иккинчи бўлимни фаол бошлади, улар битта гол уриш вазифасини ўз олдиларига қўйишган эди.

Аммо 52 дақиқа ҳал қилувчи ролни ўйнади. Шу дақиқада жарима зарбаси белгиланди. Тўп олдига Руни ва ван Перси яқинлашишди, Руни алдамчи ҳаракатлари билан дарвозабонни чалғитди, ван Перси бўлса аниқ зарбаси билан ҳисобни 3:0 кўринишга олиб келди.

Грецияликлар қанчалик уринишмасин бирорта гол киритишнинг уддасидан чиқишмади. «Юнайтед» бўлса ўша сэр Алекс вақтидаги иродали ўйинини йўқотмаганини ва жамоа ҳали «трик» эканини исботлади.

ЕЧЛ
1/8 финал босқичи

Манчестер Юнайтед Англия – Олимпиакос Греция 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 25, пенальти ван Перси, 2:0 – 45 ван Перси, 3:0 – 52 ван Перси.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Рафаэл, Рио Фердинанд, Жонс, Эвра, Кэррик, Гиггз, Валенсия (Эшли Янг, 77), Руни, Уэлбек (Флетчер, 82), ван Перси (Феллайни, 90).
Олимпиакос – Р. Хименес, Салино (Паулу Машаду, 74), Манолас, Маркано, Холебас, Ндинга, Маньятис, Эрнан Перес (Вальдес, 57), Домингес, Фустер (Вергос, 82), Кэмпбелл.
Огоҳлантиришлар: Манолас (6), Домингес (10), Кэррик (10), Эвра (61), Салино (62), Рио Фердинанд (90), Маркано (90).

видео обзор матча Tas-ix da



Нету плеера (фильма)? Нажмите F5 или обновить страницу

Фильм прерывается, что делать? - Поставьте фильм на паузу и подождите (4-30 минут)

Покажи этот фильм друзьям вКонтакте, нажми на "Добавить фильм вКонтакте", которая находится ниже


Всего оценок: 578, средняя 4.8 из 5

Не забудьте поделиться фильмом с друзьями в социальных сетях.

Комментариев (0) | Дата: 20.03.2014, 06:10
Комментарии к фильму

Комментарии UzGlobal.net:


ComForm">
avatar
Конструктор сайтовuCoz