Reklama
Скоро в кино

04:33
Манчестер Сити 0 - 2 Барселона Лига чемпионов

Манчестер Сити 0 - 2 Барселона Лига чемпионов

Манчестер Сити 0 - 2 Барселона Лига чемпионов
Проголосуй: Мне не нравится Мне нравится
Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи доирасидаги «Манчестер Сити» - «Барселона» баҳси ўз ниҳоясига етди ва унда мехмонлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Ўйинни «Барселона» ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда жуда катта устунлик ва тўп билан муомила қилишдан бошлади, бироқ биринчи дақиқаларда «Сити» ҳимояси каталонияликларнинг босимига дош берди.

Учрашувнинг 15-20 дақиқаларидан бошлаб «шаҳарликлар» ўйин тизғинини қўлларига олишди ва кетма-кет ҳужумлар уюштиришди, аммо Виктор Вальдес жамоаси жонига бир неча маротаба оро кирди.

Биринчи бўлим якунида «Барселона» яна «Сити» дарвозаси томон юриш қилди ва бир нечта вазиятларга эга бўлди. Месси жарима тўпидан, Алвес жарима майдончаси чизиғи олдидан тўп киритиш имкониятига эга эди, бироқ икки сафар ҳам тўп ноаниқ кетди. Биринчи бўлим шу тариқа нурсиз дуранг билан ўз ниҳоясига етди.

Иккинчи бўлимда Мартино шогирдлари ўз мақсадларига эришишди. 53 дақиқада мезбонлар ҳимоячиси Демичелис дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетган Мессини чалиб тўхтатди, ҳакам бўлса 11 метрли нуқтани кўрсатди, ҳимоячи майдондан четлатилди. Тўпга яқинлашган Лео мўлжалдан адашмади, 0:1.

Мазкур голдан сўнг «Барселона» тўлиқ ўйиндаги устунликни қўлга олди. «Сити» бўлса қарши ҳужумда бор кучи билан гол уришга интилди, бироқ Вальдес бу оқшом ўз вазифасини ажойиб уддалади. Қанотдан узатмалар, зарбалар, ҳаводан йўлланган тўплар, буларнинг бари испаниялик посбон томонидан бартараф этилди.

Ўйиннинг энг сўнгги 90 дақиқасида Неймарнинг пасидан сўнг бу учрашувда жуда фаол бўлган Дани Алвес Жо Хартнинг оёлари орасидан тўпни дарвозага аниқ йўллади, 0:2.

Шу тариқа, ЕЧЛ плей-офф 1/8 финал босқичининг марказий баҳсида «Барселона» ишончли ғалабани қўлга киритди.

ЕЧЛ, плей-офф
1/8 финал

Манчестер Сити Англия – Барселона Испания 0:2 (0:0)
Голлар: 0:1 – 54, пенальти Месси, 0:2 – 90 Дани Алвес.
Манчестер Сити – Жо Харт, Сабалета, Компани, Демичелис, Клиши, Фернандиньо, Яя Туре, Навас (Насри, 58), Сильва, Коларов (Лескотт, 58), Негредо (Жеко, 74).
Барселона – Вальдес, Дани Алвес, Пике, Маскерано, Альба, Бускетс, Хави, Фабрегас (С.Роберто, 86), Санчес (Неймар, 74), Месси, Иньеста.
Огоҳлантиришлар: Дани Алвес (23), Негредо (28), Коларов (37), Маскерано (76).
Четлатиш: Демичелис (53).

видео обзор матча Tas-Ix




Нету плеера (фильма)? Нажмите F5 или обновить страницу

Фильм прерывается, что делать? - Поставьте фильм на паузу и подождите (4-30 минут)

Покажи этот фильм друзьям вКонтакте, нажми на "Добавить фильм вКонтакте", которая находится ниже


Всего оценок: 578, средняя 4.8 из 5

Не забудьте поделиться фильмом с друзьями в социальных сетях.

Комментариев (0) | Дата: 19.02.2014, 04:33
Комментарии к фильму

Комментарии UzGlobal.net:


ComForm">
avatar
Конструктор сайтовuCoz