ШОШИЛИНЧ: Тошкентнинг Лабзак мавзеидаги 8 қаватли бинода портлаш бўлди
Тошкент шаҳрининг Лабзак мавзеидаги 8 қаватли бинонинг 1-қаватида портлаш бўлди. Шайхонтоҳур тумани Ички ишлар бўлимидаги Озодлик манбасига кўра, маҳаллий вақт билан соат 18.10лар атрофида рўй берган портлашга газ сизиши сабаб бўлган.
Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани Ички ишлар бўлимидаги Озодлик манбаси портлаш 8 қавватлик "Лабзак" бизнес маркази биносида рўй берган.
"Портлашга бино ичида газ сизиб чиққан ва натижада портлаш рўй берган", деди ИИБ ходими.

Унинг айтишича, портлаш оқибатида камида 4 киши жароҳатланган.
"Ҳалок бўлганлар бўйича маълумот йўқ. Лекин тўрт киши жароҳатланган, асосан куйганлар бор. Улардан бири аёл киши, уч нафари эркак киши", деди Озодлик манбаси.
Портлаш натижасида бизнес марказ биносига қаттиқ шикаст етган.
WhatsApp орқали жўнатилган расмлардан бинога жиддий шикаст етганини кўриш мумкин.
ИИБ ходимига кўра, ҳодиса рўй берган бино ва унинг атрофида одамлар эвакуация қилинмоқда.
Воқеа жойига яқин тошкентлик манбаларнинг хабар қилишича, портлаш кўп қаватли бинонинг қуйидаги 2 қаватида жойлашган банк идорасида рўй берган ва натижада, бинонинг биринчи қавати тўлиқ вайрон бўлган. Ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.